SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10166
Holati:
|
«Батаҳқиқ, сартарош Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини олаётганини кўрдим. Саҳобалари у зотни ўраб олишган эди. Бирор соч донаси тушса ҳам, бирор кишининг қўлига тушишини хоҳлар эдилар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазллари улуғлигидан, саҳобаи киромлар, табарруклиги учун, сочларини ҳам ерга туширмай бўлиб олишар эдилар. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Ақли бир оз бундайроқ аёл: «Ё Расулуллоҳ, сизда ҳожатим бор», – деди. «Эй, Умму Фулон, қайси кўчадан юрасан? Сенинг ҳожатингни равон қилай», – дедилар у зот. Сўнгра у билан ҳожати чиққунча йўлда юриб кетдилар». Ушбу учовини Муслим ривоят қилган. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ишдан бирини ихтиёр қиладиган бўлсалар, улардан бири бошқасидан енгилроқ бўлса, агар гуноҳ бўлмаса, албатта, енгилини ихтиёр қилар эдилар. Агар гуноҳ бўлса, ундан энг узоқдаги одам бўлар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун интиқом олган эмаслар. Илло, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳурмати поймол қилинсагина, (интиқом) олардилар». Учовлари ривоят қилишган. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан ҳеч нарсани – аёлни ҳам, ходимни ҳам урмаганлар. Илло, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилганларидагина урганлар. Ул зотга бирор нарса етган бўлса, унинг соҳибидан интиқом олмаганлар. Илло, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар поймол қилинсагина, Аллоҳ азза ва жалла учунгина интиқом олганлар». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
|