DURDON | Date: Dushanba, 29-Iyul-2013, 22:22 | Message # 16 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| Савол: Бир киши нисобга етадиган бор пулига буғдой сотиб олса, буғдойдан закот чиқариш вожиб бўладими? Жавоб: Закот чиқараётган кунидаги буғдой нархини ҳисоблаб, буғдойнинг қийматидан закот чиқариши лозим бўлади. Бу жавоб фақат буғдой билан боғлиқ эмас. Балки, тижорат мақсадида нима сотиб олинса, закот бераётган пайтда уларни ўша кунги қийматидан закот чиқариш вожибдир. الزَّكَاةُ وَاجِبَةٌ فِي عُرُوضِ التِّجَارَةِ كَائِنَةً مَا كَانَتْ. “Тижорат моллари қанақа нарса бўлмасин унинг қиймати тилло, кумушдан нисобга етса, ундан закот вожиб бўлади” (Жавҳаратун наййира). Савол: Аёл киши ота-онаси томонидан берилган сеп-сидирғилар билан бой ҳисобланадими? Жавоб: Ҳозирги кунда келинга бериладиган сеп-сидирғиларни ҳожати аслиядан деб ҳукм қилиш мушкул ишдир. Сепларни ичида кундалик истеъмол қилинадиган жиҳозлар ҳожати аслияга киради. Аммо, кўз-кўз қилиш, одамлар: “Фалончи шунча нарса қилибди” дейишлари учун қилинган сеп-сидирғилар ҳожати аслийдан ортиқча ҳисобланади. Агар буларни қиймати нисобга етса, закот олиш ҳаром бўлади ва уларнинг зиммаларига қурбонлик ва садақаи фитр вожиб бўлади. هَلْ تَصِيرُ غَنِيَّةً بِالْجِهَازِ الَّذِي تُزَفُّ بِهِ إلَى بَيْتِ زَوْجِهَا؟ وَاَلَّذِي يَظْهَرُ مِمَّا مَرَّ أَنَّ مَا كَانَ مِنْ أَثَاثِ الْمَنْزِلِ وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَوَانِي الِاسْتِعْمَالِ مِمَّا لَا بُدَّ لِأَمْثَالِهَا مِنْهُ فَهُوَ مِنْ الْحَاجَةِ الْأَصْلِيَّةِ وَمَا زَادَ عَلَى ذَلِكَ مِنْ الْحُلِيِّ وَالْأَوَانِي وَالْأَمْتِعَةِ الَّتِي يُقْصَدُ بِهَا الزِّينَةُ إذَا بَلَغَ نِصَابًا تَصِيرُ بِهِ غَنِيَّةً. “Аёл эриникига келин қилиб тушириб олинган жиҳозлар билан бойга олинадими? Ўтган нарсалардан зоҳир бўлган нарса шуки, зарур бўлган уй жиҳозлари, кийимлар, ишлатиладиган идиш-товоқлар ҳожати аслийга киради. Унга қўшимча бўлган тақинчоқлар, зийнат мақсадида териб қўйиладиган идишлар, буюмлар нисобга етса, аёл у билан бойга айланади” (Раддул муҳтор). Савол: Закотига ифтор қилиб берса бўладими? Жавоб: Закотда мулк қилиб бериш топилиши лозим. Олинглар енглар дейиш билан мулк қилиб бериш топилмайди. وَلَا يُبْنَى بِهَا مَسْجِدٌ وَلَا يُكَفَّنُ بِهَا مَيِّتٌ لِانْعِدَامِ التَّمْلِيكِ مِنْهُ وَهُوَ الرُّكْنُ. “Закот маблағи билан масжид қурилмайди, ўлик кафанланмайди. Закот бергувчидан закотнинг фарзи бўлган мулк қилиб беришлик деган нарса топилмагани учун” (Жавҳаратун наййира). Савол: Тилло, кумушни бир-бирига ёки иккисига бошқа нарсани аралаштириб ясалса, улардан закотни қай тарзда чиқарилади? Жавоб: Тилло, кумушдан иккисига бирор нарса аралаштирилса, уни икки сурати бўлади. Агар тилло ёки кумуш аралаштирилган нарсадан ажрайдиган бўлса, тилло, кумушнинг ҳукми алоҳида, қўшилган нарсани ҳукми алоҳида бўлади. Агар ажрамайдиган бўлса, фақиҳлар ғолибга эътибор қаратганлар, яъни тилло кўп бўлса тилло, кумуш кўп бўлса кумушга ҳукм қилиниб, улардан закот чиқарилади. Агар уларга аралашган нарса кўп бўлса, аралашган нарсага ҳукм берилиб, улардан закот адо қилинмайди. وَغَالِبُ الْفِضَّةِ وَالذَّهَبِ فِضَّةٌ وَذَهَبٌ وَمَا غَلَبَ غِشُّهُ يُقَوَّمُ كَالْعُرُوضِ. “Кумушга аралашган нарсани кўпи кумуш бўлса кумушга ҳукм қилинади. Тиллога аралашган нарсани кўпи тилло бўлса, тиллога ҳукм қилинади” (Раддул муҳтор). Савол: Бир неча йиллик закотини бермаган киши бирдан касот бўлса, ўтган йилларга закот берадими? Жавоб: وَإِنْ هَلَكَ الْمَالُ بَعْدَ وُجُوبِ الزَّكَاةِ سَقَطَتْ الزَّكَاةُ. “Закот вожиб бўлгандан кейин касодга учраса, закот соқит бўлади” (Ҳидоя). Савол: Ўзи яшаш мақсадида уй қуриб, кейинчалик фикридан қайтиб, уйни сотувга қўйса, у уйнинг қийматидан закот берадими? Жавоб: Уй сотилмагунча закот бермайди. وَإِنْ نَوَاهَا لِلتِّجَارَةِ بَعْدَ ذَلِكَ لَمْ تَكُنْ لِلتِّجَارَةِ حَتَّى يَبِيعَهَا فَيَكُونَ فِي ثَمَنِهَا زَكَاةٌ. “Ўшандан кейин тижоратни ният қилса, сотмагунича тижорат учун бўлмайди. Сотганидан кейин унинг пулидан закот чиқаради” (Ҳидоя). Савол: Қурбонлик кунларидан сотиш мақсадида ўн-ўн бешта қўй боқувчилар қўйларидан закот берадиларми? Жавоб: Қўйларнинг қиймати нисобга етса ёки бошқа молларига қўшилиб нисобга етса ва нисоб эгаси бўлганлигига бир йил тўлса, улардан закот чиқаради. الزَّكَاةُ وَاجِبَةٌ فِي عُرُوضِ التِّجَارَةِ كَائِنَةً مَا كَانَتْ. “Тижорат моллари қанақа нарса бўлмасин унинг қиймати тилло, кумушдан нисобга етса, ундан закот вожиб бўлади” (Жавҳаратун наййира). Савол: Турли каллексия тўплагувчиларнинг каллексияси нисоб миқдорига етса, закот берадиларми? Жавоб: Китобларда бу тўғрисида гап келмаган. Сотиш мақсадида йиғилмаган бўлса, улардан закот берилмайди. Лекин, орасида тилло, кумушдан бўлган буюмлар бўлса ва улар нисобга етса, закот бериш вожиб бўлади (Хайрул фатаво). Савол: Оятда келган фи сабилиллаҳдан мурод нима? Жавоб: Оятга келган фи сабилиллаҳдан мурод, имом Муҳаммаднинг наздида ҳажга бориб ёки мусофир бўлиб, ҳеч нарсасиз қолган кишиларга айтилади. Гарчи, бундай кишиларнинг ўз юртида моли бўлса ҳам. “Бадоиъ”нинг соҳиблари фи сабилиллаҳни умумий қилиб, ҳар бир Худони йўлида ҳаракат қилгувчига айтилади деганлар. Масалан, диний илм ўргангувчилар, диний таълим бергувчилар каби. Савол: Закотни Қуръонда зикри келган кишиларнинг ҳар бирига бўлиб-бўлиб бериладими ёки улардан бирига берса кифоя қиладими? Жавоб: وَلَوْ صُرِفَ إلَى وَاحِدٍ مِنْ هَؤُلَاءِ الْأَصْنَافِ يَجُوزُ عِنْدَ أَصْحَابِنَا. “Анави синфлардан бирига закотини бериш билан бизнинг асҳоблар наздида закоти адо бўлади” (Бадоиъус саноиъ). Абдуманнон Қосимий тайёрлади islom.uz saytidan
|
|
| |