SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10166
Holati:
|
Хорис Ашъарий разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Закариё алайхиссалом Бани Исроилга деди: «Мен сизларни рўза тутишга буюраман. Бунинг мисоли бир гурух ичидаги, ёнидаги халтачасида мушк бўлган кишининг мисолига ўхшайди. Хаммани унинг бўйи (хиди) хайратга солади. Рўзадорнинг хиди Аллохнинг хузурида мушкдан хам хушбўйрокдир»» (Имом Термизий ва бошкалар ривояти). Рўзадор Аллохнинг мухаббати ва яхшиликка эга бўлади Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таъоло: «Бандаларимнинг менга севимлироги ифторни энг аввалги вактида килганларидир»- деди»» (Имом Термизий ривояти). Абу Зар разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Умматим модомики ифторни энг аввалги вактида килса ва сахарни охирги вактига кечиктирсалар, яхшилик узра бўладилар»- дедилар» (Имом Ахмад ривояти). Рўзадорнинг икки кувончи бор Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «... Рўзадорнинг икки кувончи бор: бириси ифтори олдида, иккинчиси Роббисига йўликканида...» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари). Рўзадорнинг дуоси ижобатдир Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Учта дуо рад килинмас: рўзадорнинг огзини очишидан аввалги дуоси...» - дедилар» (Имом Ахмад ва имом Термизий ривоятлари). Абдуллох ибн Умар разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Хар бир рўзадор банданинг ифтори олдида ижобат килинадиган дуоси бордир. (У) ё шу дунёда берилади, ёки охиратга саклаб кўйилади»- дедилар» (Имом Ахмад ва имом Термизий ривоятлари). Рамазондаги умранинг савоби хажга баробардир Анас разияллоху анху дедилар: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Рамазондаги умра хажга баробардир» ёки «мен билан бирга хаж килишга баробардир»- дедилар» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари). Кадр кечаси – кўп яхшиликлар олинадиган кечадир Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хузурингизга муборакли ой кириб келди унинг рўзаси сизларга фарз килинди. У (ой) да жаннат дарвозалари очилиб, жаханнам дарвозалари ёпилади, Шайтонлар кишанланади. Унда бир кеча борки, у минг ойдан кўра яхширокдир. Ким у (кеча) нинг яхшиликларидан махрум бўлса, (кўп нарсадан) махрум бўлибди» (Имом Ахмад, имом Нисоий ва имом Байхакий ривоят килдилар). Рўза – киёмат куни рўзадор учун шафоатгўйдир Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рўза ва Куръон киёмат кунида банда учун шафоат сўрайдилар. Рўза: «Роббим, мен уни таом ва майлликларидан тўсдим, менинг у хакидаги шафоатимни кабул кил!» - дейди. Куръон: «Мен уни тунлари уйкудан тўсдим, менинг у хакидаги шафоатимни кабул кил!»- дейди. Шундан сўнг уларниг шафоатлари кабул килинади» (Имом Ахмад ривояти). Рўзадорнинг гунохлари рамазон ойининг охирги кечасида кечирилади Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазон ойида умматимга бошка умматларга берилмаган беш хислат берилди: Рўзадор огзининг хиди Аллох хузурида мушкдан хам хушбўйрокдир; Фаришталар рўзадор учун ифтор пайтига кадар Аллохдан магфират сўрайдилар; Аллох таъоло жаннатини безайди ва унга: «Солих бандаларимнинг устларидаги кийинчилик ва азиятларни ташлаб, сенинг хузурингга келишларига оз колди»- дейди; Бу ойда жинлар занжирбанд килинади-да, бошка ойларда килган ишлари (васвасалари) ни кила олмайдилар; У (рамазон)нинг охирги кечасида рўзадорларнинг гунохлари кечирилади». Сахобалар: «Ё расулуллох, у кеча кадр кечасими?» - деб сўрадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Йўк, лекин мардикор ишини адо этганидан сўнг савоби тўла килиб берилади» - дедилар» (Имом Ахмад ривояти). Рўза – банданинг жаннатга киришига сабабдир Бир киши расулуллох солаллоху алайхи ва салламнинг хузурига келиб: «Мени жаннатга олиб кирадиган амалга буюринг»- деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Рўза тут, чунки унинг тенги йўкдир»- дедилар. У одам иккинчи марта расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига бориб, аввалги саволларини кайтарди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам унга яна: «Рўза тут!»- деб жавоб бердилар (Имом Ахмад, имом Насоий ва имом Хоким ривоятлари). Рўза – банданинг жаханнамдан узок бўлишига сабабдир Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Аллох жаханнамни Аллох йўлида бир кун рўза тутган банданинг юзидан етмиш йил (лик масофага) узок килади» (Имом Абу Довуддан бошка барча ишончли мухаддислар ривоят килдилар). Рўзадорлар жаннатга Райён давозасидан кирадилар Расулуллох солаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Жаннатнинг Райён номли дарвозаси бор. Киёмат куни: «Рўзадорлар каерда?» дейилади ва улар кирганларидан сўнг бу дарвоза ёпилади» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари). Рўзадор сиддиклар ва шахидлар билан биргадир Амр ибн Мурра разияллоху анху деди: «Бир одам расулуллох соллаллоху алайхи ва салламниннг хузурига келиб: «Менга айтсангиз, мен Аллохдан бошка илох йўк ва Сизнинг Аллохнинг элчиси эканингизга гувохлик берсам, беш вакт намозни ўкисам, рамазон рўзасини тутиб, кечалари ибодат билан бедор бўлсам, мен кимлар билан биргаман?»- деб савол берди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам унга: «Сиддиклар ва шахидлардан бирисан»- деб жавоб бердилар» (Ибн Хузайма ва ибн Хиббон ривоятлари). Рўзадорлар учун Аршнинг остида дастурхон ёзилади Анас разияллоху анху деди: «Рўзадорларнинг огзидан мушк уфуради ва улар учун Аршнинг остига дастурхон ёзилади. Рўзадорлар, одамлар (киёматгохда) хисоб берар эканлар, зиёфатда бўладилар»; «Аллохнинг кўз кўрмаган, кулок эшитмаган ва инсоннинг хаёлига келмаган дастурхони бор. Унинг атрофига рўзадорларгина ўтирадилар» (Ибн Абид-Дунё ривояти). Баъзи салаф уламоларидан куйидаги сўзлар накл килинган: «Бизга етиб келган хабарларга кўра, (киёмат куни) рўзадорлар учун дастурхон ёзилади ва улар, одамлар хисоб берар эканлар, зиёфатда бўладилар. Одамлар: «Роббимиз, биз хисоб бермокдамиз, нега улар еб-ичаяптилар?» - деб сўрайдилар. Уларга: «Улар рўза тутганида сизлар рўза тутмаган эдингизлар», деб жавоб берилади» (Ибн Ражаб, «Вазоифу рамазон»). Рўзадорлар жаннат мевалари ва шаробларини ичадилар Алий разияллоху анху дедилар: «Аллох еб-ичишларига рўза монеълик килган одамларга жаннат меваларидан едириб, шаробларидан ичиради» (Имом Байхакий ривояти). Яъкуб ибн Юсуф деди: «Бизга етиб келган хабарларга кўра Аллох таъоло киёмат куни ўзининг дўстларига караб: «Хой дўстларим, мен сизларга дунё хаётида эканингизда бокар эдим. Сизларнинг лабларингиз чанкокдан какраган, кўзларингиз чукурлашган ва коринларингиз кичрайган эди. Бугун сизлар неъматларингиз ичрасиз! Бас ўртангизда косаларни айлантиринг ва ўтмишда колдирганингиз нарсаларни кувонч билан еб-ичингиз!»- дейди» (Ибн Ражаб, «Вазоифу рамазон»). Рўзадор хурга уйланади Хасан деди: «Аллохнинг дўсти (жаннатда) Асал дарёси лабида хур билан бирга ёнбошлаб, хур унга косани узатар экан шундай дейди: «Аллох сизга узун ва ўта иссик ёз кунида каради. Сиз ўта чанкаган эдингиз. Аллох сизни фаришталарга мактади ва: «Бандамга каранглар, у хотини, шахвати, таоми ва шаробини мен учун ва менинг хузуримдаги нарсаларга рагбат килиб тарк этди. Мен уни кечирганимга сизларни гувох киламан»- деди-да, сизни кечирди ва менга уйлаб кўйди» (Ибн Ражаб, «Вазоифу рамазон»). Рўзадорга жаннатда гаройиб уй берилади Алий разияллоху анху деди; «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Жаннатда ташкари тарафидан ичи, ич тарафидан ташкариси кўринадиган хоналар бор» - дедилар. Сахобалар: «У хоналар кимлар учун?» - деб сўрадилар. Расулуллох солаллоху алайхи ва саллам: «Сўзини ширин килган, таом едирган, давомий рўза тутган ва тунлари одамлар уйкуда бўлганларида, намоз ўкиган кимсалар учун»- дедилар». Аллох таоло пайгамбаримиз, унинг оиласи, сахобалари ва унга киёмат кунига кадар яхшилик билан эргашган кишиларга салавот ва саломлар йўлласин.
|