SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10166
Holati:
|
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу кунда рўза тутишга буюришларига ундовчи нарса яҳудларга хилоф иш тутишни севишлик бўлиб уларнинг оғизлари очиқ бўладиган ийд кунида рўза тутишдир.» («Фатҳул борий шарҳу саҳиҳил Бухорий» даги Ҳофиз Ибн Ҳажарнинг сўзларидан қисқартириб келтирилди). Яҳудларга янада қаттиқроқ хилоф иш қилиш учун улар бу кунда рўза тутадиган бўлсалар улардан аввал бир кун қўшиб рўза тутишга расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амр этганлар: Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларида рўза тутишнинг мустаҳаблиги روى عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قال: ((حِينَ صَامَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّهُ يَوْمٌ تُعَظِّمُهُ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَإِذَا كَانَ الْعَامُ الْمُقْبِلُ إِنْ شَاءَ اللَّهُ صُمْنَا الْيَوْمَ التَّاسِعَ. قَالَ: فَلَمْ يَأْتِ الْعَامُ الْمُقْبِلُ حَتَّى تُوُفِّيَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ)) رواه مسلم. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошурода рўза тутиб ва бунга буюрганларида саҳобалар айтдилар: Бу яҳуд ва насоролар улуғлайдиган кун. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «ин ша Аллоҳ келаси йил бўлса тўққизинчи кунни ҳам тутамиз» дедилар. Келаси йил келмасдан туриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар» (Имом Муслим ривояти). Салаф уламолари тўққизинчи ва ўнинчи кунларда рўза тутиш мустаҳаб дедилар. Чунки, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнинчи кунни тутиб тўққизинчи куннинг рўзасини ният қилган эдилар. Баъзи уламолар тўққиз билан ўнни бирга қўшиб тутишнинг сабаби ўннинг ўзида рўза тутиш билан яҳудларга ўхшаб қолмаслик бўлса керак дедилар. Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ Зодул маодда айтишича Ошуро рўзасини тутишнинг тўтр хил кўриниши бор экан: 1- фақат ўнинчи кунни тутиш, 2- ўнинчига тўққизинчи кунни кўшиб тутиш, 3- ўнинчига ўн биринчини қўшиб тутиш, 4- учала кунда тутиш. 4- кўринишда рўза тутилса бир ойда 3 кун рўза тутиш суннати ҳам адо бўлиб қолган бўлади. Муҳаррамда қанча кўп рўза тутилса шунча яхши. Ошуро рўзаси нимага каффорот бўлади Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Барча кичик гуноҳларга каффорот бўлади, бунинг маъноси у (рўза тутган)нинг катта гуноҳларидан бошқа барча гуноҳлари кечирилади деганидир». Яна сўзларида давом этиб дедилар: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффорот бўлади, Ошуроники бир йилга, намоз ўкувчининг «омини» фаришталарнинг оминларига мувофиқ келса унинг аввалда қилган гуноҳлари кечирилади. Зикри ўтган амалларнинг ҳаммаси каффорот учун яроқлидир, агар каффорот қилиниши керак бўлган гуноҳ сағиралар топилса каффорот қилади, кабира ҳам сағира ҳам топилмаса бу амаллар соҳибига ҳасанотлар ёзилади, унинг даражаси бир поғонага кўтарилади. Агар бу амаллар битта ёки бир нечта гуноҳ кабирага йўлиқсаю гуноҳ сағираларга йўлиқмаса кабираларни енгиллатишини умид қиламиз» («Алмажмуъ шархул-Муҳаззаб» 6-жуз Арафанинг рўзаси) Шайхул ислом Ибн Таймийя айтадилар: «Таҳорат, намоз, рамазон рўзаси, Арафа ва Ошуронинг рўзалари гуноҳ сағиралар учунгина каффорот бўлади» Рўзанинг савоби билан алданмаслик Баъзи кишилар Ошуро ёки Арафа каби кунларнинг рўзаси билан алданиб қоладилар, ҳаттоки баъзилари шундай дейди: Ошуронинг рўзаси бир йиллик гуноҳларни ювиб юборади, Арафанинг рўзаси бўлса зиёдайи ажр бўлиб (фойдага) қолади. Ибнул-Қоййим дейдилар: «Мана бу алданган кимса рамазоннинг рўзаси, беш вақт намоз Арафа ва Ошуро рўзаларидан улуғроқ ва каттароқ эканлигини билмайди, ҳолбуки, намоз ва рўза бир-бирларининг ўрталаридаги сағираларга каффорот бўлиши учун катта гуноҳлардан сақланилган бўлиши шарт. Рамазон келгуси рамазонгача, жума келгуси жумагача ўрталаридаги кичик гуноҳларни ювиб юборишга қодир бўлиши учун унга катта гуноҳларни тарк қилишнинг қўшилиши зарур. Шу икки иш бирлашгандагина гуноҳ сағираларни ювиб юбора оладилар. Баъзи алданган кишилар қилган тоат-ибодатлари гуноҳларидан кўп деб ўйлайди. Бу бечора қилган ёмон амалларини ҳисоб–китоб қилмайди, бирор гуноҳ иш қилиб кўйдиммикин деб ўйламайди ҳам. Бир яхши амал қилса, унга маҳкам ёпишиб олади, бу одам ҳудди тили билан бир кунда юз марта тасбеҳ ёки истиғфор айтган сўнгра мусулмонларни ғийбат қилган ва уларнинг обрўларига путур еткизган, куни бўйи Аллоҳ рози бўлмайдиган гапларни сўзлаган кишига ўхшайди. Бу каби одамлар тасбеҳ ва таҳлилларни улкан-улкан ажрларига қарайдилар ва лекин, ғийбатчи, ёлғончи ва уйдирмачиларнинг жазоларига қиё боқмайдилар, бу қип-қизил хом қаёлликдир». Бидъатлардан сақланиш Азиз биродарлар, бу улуғ ойда хар хил бидъат ишлардан узоқ бўлинглар! Баъзи одамлар бу кунни байрам қилсалар бошқалари уни мотам куни қиладилар. Хар икки амал суннатга хилофдир. Бу кунни мотам куни қилувчиларнинг даъволарига кўра бу кунда Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳумонинг қатл қилингандир. Улар рофиза-шийъалардир, уларнинг йўлларига эргашиб ислом қайтарган юзига уриб, кўйлакларини йиртиб, доду фарёд чекиб, баданларига занжирлар билан уриб, қонатиб аза тутишдан эхтиёт бўлинг! Бу ислом динига ёт бўлган бидъат ишдир. Ислом уларнинг бу амалларидан покдир, Аллоҳ бандаларига мехрибондир, уларни бу каби ўзини ўзи азоблайдиган амалларга буюрмайди. Келинг азиз ака-укалар ва опа-сингиллар бу улуғ айёмларда Аллоҳнинг ибодатига тиришайлик, Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилиб, у суймайдиган амаллардан четланайлик! Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзи суйиб рози бўладиган амалларга муваффақ айласин, тўғри йўлидан адаштирмасин! Аллоҳ пайғамбаримизга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!
|