RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Futbol
OSIYODate: Chorshanba, 09-Noya-2011, 12:27 | Message # 31
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Иван Нагаев: «Мени Криштиану Роналдуга қиёслашларини ёқтирмайман»



Сўнгги пайтларда юртимизда футболга бўлган эътибор, қараш ва қизиқиш ўзгарди. “Қарс икки қўлдан чиқади” деган гап бор. Илло, терма жамоаларимиз ҳам, клубларимиз ҳам чиройлироқ ўйнашга, мухлислар эса ўз навбатида уларни муносиб қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишмоқда. Миллий терма жамоамизга бўлган эътибор январь ойида Қатарда ўтган Осиё чемпионатидан сўнг жудаям кучайиб кетган бўлса, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирокидаги ўйинларга бўлган қизиқиш жуда ортган. Боиси олимпиячиларимиз 2012 йили Лондонда бўладиган йирик мусобақага бериладиган йўлланма учун курашишмоқда. Ҳозиргача Олимпия терма жамоамиз вакиллари ишончни оқлашмоқда. Олимпиячиларимиз таркибидаги футболчилар ҳам эл назарига тушиб, бир қанча мухлислар орттириб бўлишган десак, муболаға бўлмайди. Айниқса, ҳужумчи Иван Нагаевнинг мухлислари етарлича топилади.

— Ваня, суҳбатимизни футболга кириб келишингиздан бошласак...

— Буни жуда яхши эслайман. Ҳамма болалар қатори ёшлигимда уйимиз яқинидаги майдончада тўп тепардим. 5 ёшлигимда ўзимдан 2-3 ёш катта болалар билан футбол ўйнаб, улардан сира қолишмасдим. Ота-оналаримиз майдонча атрофида ўйинларимизни томоша қилишарди. Александр Михайлов исмли бир қўшнимиз “Чиғатой” футбол мактабида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишларди. Ўша инсон мендаги қизиқишни кўргач, ота-онамга мурожаат этган. Отамга “Ўғлингизни дарҳол футболга бериш керак, унда қобилият бор” деган. Шундан сўнг уйимиз яқинидаги “Тошгрэсс” футбол мактабида шуғиллана бошлаганман.

— Демак, футболга бўлган илк қизиқиш ўзингизда уйғонган экан-да...

— Ҳа, шундай. Ўзим тўп тепа бошладим, ота-онам эса менга тўғри йўналиш бериб, футболга олиб боришди.

— Футболдан кўнглингиз совуган пайтлар ҳам бўлганми?

— Қийинчилик туфайли эмас-у, аммо ёшлигимга бориб, яъни сабрсизлик қилиб футболга қатнамай қўйган пайтларим бўлган. Велосипед ҳайдашга қизиқиб, маълум вақт яшил майдонни велотрекка алмаштирганман. Аммо, барибир футболнинг қадрига етиб, миллионлар ўйинига қайтганман.

— Ҳаётингизни футболга бағишлашингизни неча ёшда тушуниб етгансиз?

— Ўн етти ёшимда. “Чиғатой”да машқ қилиб юрганимда, Тошкент шаҳар биринчилигида иштирок этгандим. Мақтаниш эмас-у, ҳар қандай рақибдан чаққонроқ югуриб, бир неча метрлар узоқлашиб кетардим. Шунингдек, бир ўйинда икки-учталаб тўп урардим. Ўшанда, ҳаётим айнан футбол билан боғлиқ эканлигини тушунганман.

— Кўпчилик спортчилар таълим олиш борасида оқсашади. Сизда ўқишга қизиқиш қандай бўлган?

— Тўрт-бешинчи синфларгача аъло баҳоларга ўқиганман. Уйга берилган вазифаларни тўлиқ адо этардим, ота-онам дарсликларимни текшириб туришарди. Ўн икки ёшлигимда “Чиғатой” футбол мактабидан менга 10 минг сўм маош тўлай бошлашган. Шундан сўнг машғулотларга зўр бера бошлаганман, янада кўпроқ меҳнат қилсам, бундан ҳам кўп пул топаман деган тушунча пайдо бўлган. Лекин ўқишни ташлаб қўймаганман, спорт коллежини тамомлаганман.

— Фаолиятингизга назар солсак, асосан ўртамиёна жамоалар сафида ҳаракат қиляпсиз. Бу осонми ёки қийин?

— Пешонамга ёзилган тақдирдан нолимайман. Аксинча, шундай қисматни битгани учун Яратганга минг чандон шукроналар айтаман. Сизга айтсам, хозирги пайтда кучли ва кучсиз жамоалар деган тушунчалар йўқолиб бормоқда. Тўғри, клубдаги ишни тўғри йўлга қўйиш борасида “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Насаф” каби жамоалардан пастроқ савияда бўлган клубларда ўйнагандирман. Аммо кези келганда, мен ўйнаган жамоалар сиз назарда тутаётган лидерларни қийнаб қўйган.

— Ўтган мавсум олдидан “Бунёдкор” футбол клуби билан шартнома имзолаган эдингиз. Бироқ мавсум бошланишига саноқли кунлар қолганида “Металлург”га ижарага берилдингиз. Бу нима билан боғлиқ?

— Йил бошида “Бунёдкор”да кучли рақобат бор эди. Шахсан мен рақобатлашишга тайёр эдим. Бироқ мураббийлар мени чақириб, бошқа жамоага ижарага беришмоқчи эканлигини айтишди. Шу боисдан ҳам чемпионатни “Металлург” сафида бошлайдиган бўлгандим. “Бунёдкор”га келган сербиялик ҳужумчи Милош Трифуновичдан устун эмасдирман, аммо ундан кам жойим ҳам йўқ. Тошкентликлар сафида қолганимда ўйнаб кетардим деб ўйлайман.

— Нега айнан “Металлург”га қайтдингиз?

— Чемпионат бошланишига бир кун вақт қолганди. Шу боис мен ҳурмат қилган мураббий Рустам Мирсодиқов қўл остида ўйнашга розилик билдирдим. Бир томондан олиб қараганда, тўғри қилган эканман. Худога шукрки, биринчи даврада “Металлург”да, мавсумнинг иккинчи қисмида “Динамо”да ёмон ўйнамадим. Бир неча голлар урдим. Айниқса, Самарқанддаги фаолиятим ёрқин из қолдирди.

— 2009 йили Мисрда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этдингиз. Шу турнирдан сўнг ўзингизда қандайдир ўзгариш сездингизми?

— Ҳа, Мисрдан қайтгач, олдинга бир қадам ташлаганимни ҳис этдим. Миср майдонларидан ўзим билан бирга каттагина тажриба ҳам олиб келдим. Ўша ерда кўп нарсаларни тушуниб етдим. Терма жамоадаги битта ўйин, клубдаги 10 та учрашувдан ҳам оғирроқ ва қийинроқ бўлишини сездим. Ватан термаси учун қанчалик тер тўкилиши айнан халқаро турнирда билинаркан.

— Ўсмирлар, ёшлар терма жамоаларимиз Осиё ва жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этиб келишади. Бироқ миллий терма жамоамиз ҳалигача жаҳон чемпионати ҳавосидан нафас олганича йўқ. Ўсмирлар, ёшлар ва олимпия терма жамоаларида тўп сурган футболчи сифатида айтинг-чи, бизда ёш ўтгач ишлаш тизими нотўғри йўлга қўйилганми?

— Халқимизда “Беш қўл баробар эмас” деган гап бор. Қайсидир юртда миллий терма жамоа кучли, ёшлари эса умуман мундиалга чиқа олмайди. Баъзиларида эса бунинг акси. Масалан, Англия футбол ватани ҳисобланса-да, ёшлар жамоалари халқаро турнирларда яхши ўйнай олмайди. Инглизларнинг катталари эса қандай кучга эга эканлигини гапиришимнинг хожати йўқ.

Ўйлашимча, бизда миллий терма жамоамизнинг ёруғ кунлари энди яқинлашмоқда. Япония Осиёнинг амалдаги чемпиони. Шимолий Корея сўнгги жаҳон чемпионати иштирокичиси. Бу термалардан устун ўйнай олишимизни исботлаб бердик. Шу боисдан ҳам ишонч билан айта оламанки, терма жамоамизнинг муваффақиятли иштироки айнан ҳозирдан бошланяпти. Шунингдек, хозирги таркиб жудаям кучли ва мураббий ҳам яхши.

— Олимпия терма жамоамизнинг аъзоси ҳисобланасиз. Лондон — 2012 Олимпиадасига бориш имкониятингизни қандай баҳолайсиз?

— Олдинда бизни иккита кетма-кет қийин сафар ўйини кутиб турибди. Бирлашган Араб Амирликлари ва Австралия термалари майдонига қилинадиган сафаримиз давомида ёмон натижа кўрсатмаймиз деган умиддаман. Рақибларимиз техник жиҳатдан жуда кучли ҳисобланишади. Лекин бизнинг улардан кам жойимиз йўқ. Энг асосийси, шу икки баҳсда ижобий натижа қайд этиш учун жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қиламиз.

— Футболчи бўлишнинг ижобий жиҳатлари кўпми ёки салбий томонлари?

— Албатта яхши томонлари кўп. Тезда машҳур бўлиш, мухлислар орттириш, гол ургандаги ёқимли хурсандчиликлар... Ростини айтсам, футболчи бўлишнинг салбий томонини кўрмаяпман.

— Бизни лол қолдирувчи қандайдир фобилиятингиз борми?

— Ҳайронман... Биллиард ўйинига жудаям устаман. Балки шу жиҳатим билан ҳайратлантирарман? Агар уйимга меҳмонга келсангиз, картошкани жуда мазали қовуриб меҳмон қилишим ҳам мумкин (кулади).

— Катта хато қилиб, афсусланган ёки бировнинг дилини қаттиқ ранжитган пайтингиз бўлганми?

— ...Эслай олмаяпман. Менимча бундай ҳодиса бўлмаган, бўлмасин ҳам.

— Эшитишимизча, Криштиану Роналдуга ҳар томонлама тақлид қиларкансиз. Шу ростми?

— Мени Криштиану Роналдуга қиёслашларини ёқтирмайман. Иван Нагаев бўлиб қолишни истайман. Ҳа, Роналдунинг ўйини ёқади. Тез югуради, тўп билан яхши муамалада бўлади. Португалиялик юлдуздан шу жиҳатларини ўзлаштиришим мумкин.

— Роналду ўтган йили Тошкентга келганида, уни кўришга ошиққанмисиз?

— Албатта! Шундай машҳур футбол юлдузи она шаҳримга келади-ю, мен уйимда қўл қовуштириб ўтирармидим? “Жар” стадионига бориб, унинг маҳорат дарсларини кузатганман.

— Роналдуга меҳрингиз баландлигидан ёқтирган жамоангиз ҳам Мадриднинг “Реал” клуби бўлса керак?

— Ҳа, Қироллик клуби мухлисиман. Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ҳам ёқади.

— Суҳбатимиз сўнгида оилангиз ҳақида икки оғиз маълумот бериб ўтсангиз.

— Ўтган йили уйландим. Айни кунларда янги меҳмон кутяпмиз.

— Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

— Раҳмат.


Даракчи
 
OSIYODate: Juma, 11-Noya-2011, 12:30 | Message # 32
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ғалаба муборак!



Ҳозиргина Тошкентдаги “Пахтакор” Марказий ўйингоҳида Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи мусобақа ўз поёнига етди ва кутганимиздек вакилларимиз ғалаба қозонишди. Терма жамоамиз бутун ўйин давомида устунликни рақибга бой бермади. Ўйиннинг дақиқасида Александр Гейнрих томонидан бурчакдан ошириб берилган тўйпни Темур Кападзе дарвоза тўрига тўғирлаб қўйди: 1-0. Ушбу ғалабадан кейин терма жамоамизнинг очколар сони 10 тага етди ва улар японичяликлар сингари муддатидан аввал кейинги босқичга йўл олишди. Улкан ғалаба билан барча ишқибозларимизни табриклаймиз. Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз 15 ноябр куни Тожикистон терма жамоаси вакилларини қабул қилишади. Тожикистонликлар бугун ўз майдонларида японияликларга 0-4 ҳисобида мағлуб бўлишди.
 
OSIYODate: Shanba, 12-Noya-2011, 13:40 | Message # 33
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ўзбекистон КХДРни мағлуб этиб кейинги босқичга чиқди!



Ўзбекистон – КХДР ўртасидаги учрашувнинг 3-дақиқасида Александр Гейнрих чап қанотда рақибларни икки марта алдади ва тўпни ҳаволатиб жарима майдонига оширди. Максим Шацкихнинг боши билан берган зарбаси бироз юқоридан кетди. Кейинги вазиятда рақибларимиз вакили Пак Нам Чол жарима майдони чизиғидан туриб Нестеров қўриқлаётган дарвозанинг тўсинини нишонга олди. 18-дақиқада Темур Кападзенинг етказиб берган тўпидан сўнг Александр Гейнрих боши билан дарвоза томон зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди, қайтган тўпни Вагиз Галиулин жарима майдони ташқарисдан туриб дарвозага йўллади, бу сафар тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 33-дақиқада Жепаров тезкор тарзда бурчак тўпини Гейнрих билан ўйнади, жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Ҳайдаровнинг зарбаси яна ҳимоячиларга тегиб қайтган бўлса, Карпенконинг зарбаси эса юқоридан ўтиб кетди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Гейнрихнинг чап оёқда жарима майдони чизиғидан берган зарбаси дарвоза устини ёнидан ўтиб кетди. Шундай қилиб биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни ҳужумкор тарзда бошлаган терма жамоамиз тез орада ҳисобни очди. Гейнрихнинг бурчакдан ошириб берган тўпидан сўнг Темур Кападзе боши билан дарвозга гол киритди – 1:0. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ 2014 саралаш баҳсларининг сўнгги босқичига муддатдан аввал йўлланмани қўлга киритишди.

Ўзбекистон – КХДР 1:0 (0:0)
Гол: Темур Кападзе 48, - 1:0.
Ҳакамлар: Андре эл Хаддад, Али Ади, Хади эл Кассар, Радван Гандур (барчаси Ливан).
Назоратчи: Маъсуд Морадий (Эрон).
Комиссар: Мухаммад Сауд Айман (Иордания).
Ўзбекистон : Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Аҳмедов, Виктор Карпенко (Шавкат Муллажонов, 54), Вагиз Галиулин, Темур Кападзе (Лутфулла Тўраев, 86), Азизбек Ҳайдров, Сервер Жепаров, Максим Шацких (Санжар Турсунов, 74), Александр Гейнрих
КХДР : Ри Мёнг Гук, Ча Жонг Хёк (Ри Кван Хёк, 42), Пак Нам Чол, Ри Кванг Чон, Кянг Ёнг Ги (Жон Ил Гван, 53), Ри Чол Мёнг, Жонг Тае Се, Жон Кванг Ик, Пак Нам Чол, Ан Ёнг Хак (Пак Сонг Чол, 65), Жанг Сонг Хёк
Огоҳлантиришлар: Ча Жонг Хёк 15, Пак Нам Чол 47, Ан Ёнг Хак 62, Вагиз Галиулин 72.
 
OSIYODate: Seshanba, 15-Noya-2011, 11:55 | Message # 34
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ўзбекистон — Тожикистон : 3-0

Ҳозиргина Тошкентдаги “Пахтакор” Марказий ўйингоҳида ЖЧ-2014 саралаш учрашувлари доирасидаги Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ниҳоясига етди. Ўйинда вакилларимиз йирик — 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларни Санжар Турсунов, Одил Аҳмедов ва Александр Гейнрихлар киритишди. Ҳакам томонидан қўшиқ берилган сўнгги дақиқада Гейнрих яна битта гол киритганди, аммо ҳакамлар буни ўйиндан ташқари ҳолат деб баҳолашди. Бугун КХДР термаси ўз уйида Япония термасини мағлубиятга учратди. Демак, Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида 13 очко билан пешқадамга айланди. Японияликлар ҳисобида 10 очко бор, КХДР терма жамоасида 6 очко, тожикистонликлар ҳали очко жамғаришмади. Гуруҳдаги сўнгги ўйинлар қуйидаги кўринишда: Япония-Ўзбекистон, Тожикистон-КХДР. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклаймиз.
 
OSIYODate: Shanba, 03-Dek-2011, 15:52 | Message # 35
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
“Насаф” дунё клублари рейтингида кучли юзликка кирди
Бугун Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси дунё клубларининг янги рейтингини эълон қилди.

Рейтингни ҳали-ҳамон "Барселона” жамоаси бошқариб турибди. Иккинчи ўринда Испаниянинг бошқа бир жамоаси "Реал” бормоқда. Кучли учликни Аргентинанинг "Велес Сарсфилд” жамоаси якунлаб берган.

МДҲ давлатлари клублари ичида Киевнинг "Динамо” жамоаси энг юқори ўринда жойлашган – 20. Осиё клублари ичида эса ушбу мавсум Александр Гейнрих ижара асосида тўп сурган "Сувон Блювингз” энг юқори ўринда жойлашган. Сувонликлар 40-поғонани банд этиб туришибди.

Ўзбекистон клубларига тўхталсак, ОФК Кубоги соҳиби "Насаф” ўтган ойдаги натижасидан 14 поғона юқорилади ва 94-ўринга жойлашди. "Аждарлар” билан бирга 94-ўринда Англиянинг "Ливерпуль” жамоаси ҳам бормоқда. Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор” 201-ўринни банд этган. Ўтган ойда Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган "Пахтакор” рейтингдаги ўз ўрнини 84 поғонага яхшилаб олди. Энди тошкентликлар 269-ўринда боришмоқда. Улар билан яқинда Осиёнинг энг яхши ўйинчиси бўлган Сервер Жепаровнинг ҳозирги жамоаси "Ал Шабаб” ҳам 269-поғонани бўлишиб турибди.

Қуйида IFFHS рейтинги билан танишишингиз мумкин:
1. Барселона (Испания) – 332
2. Реал (Испания) – 316
3. Велес Сарсфилд (Аргентина) – 279
4. Манчестер Юнайтед (Англия) – 267
5. Порту (Португалия) – 256
6. Манчестер Сити (Англия) – 245
7. Бавария (Германия) – 239
8. Интер (Италия) – 232
9. Шальке 04 (Германия) – 231
10. Сантос (Бразилия) – 226...
20. Динамо (Украина) – 196...
26. Милан (Италия) – 181
27. Зенит (Россия) – 128...
40. Сувон Блювингз (Ж.Корея) – 157,5...
41. Челси (Англия) – 157...
45. ЦСКА (Россия) – 155...
94-96. НАСАФ (ЎЗБЕКИСТОН) – 124
94-96. Ливерпуль (Англия) – 124...
132. Ювентус (Италия) – 108...
157. Лос Анжелес Гелакси (АҚШ) – 97...
160. Ал Садд (Қатар) – 96,5...
201-207. БУНЁДКОР (ЎЗБЕКИСТОН) – 86
201-207. Штутгарт (Германия) – 86
201-207. Вердер (Германия) – 86...
269-278. ПАХТАКОР (ЎЗБЕКИСТОН) – 74
269-278. Ал Шабаб (Саудия Арабистони) – 74...

322. Днепр (Украина) – 67,5...
 
OSIYODate: Yakshanba, 04-Dek-2011, 10:47 | Message # 36
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
 
OSIYODate: Seshanba, 13-Dek-2011, 12:46 | Message # 37
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
КАРИМ БЕНЗЕМА – ФРАНЦИЯНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ

France Football нашрига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема Франциянинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Шунингдек, France Football «Лилль» жамоасига раҳбарлик қилаётган Руди Гарсияни йилнинг энг яхши мураббийси деб эътироф этди. Унинг жамоаси миллий биринчиликда олтинни қўлга киритди, лекин плей-оффда Москванинг ЦСКАсига йўл бериб, Чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқа олмади.
France Football нашри 1958 йилдан бери йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаб келади. Турли даврларда бу номга Раймон Копа, Мишель Платини, Жан-Пьер Папен, Зинедин Зидан, Тьерри Анри каби футболчилар муносиб кўрилган. Ўтган йили эса Самир Насри йилнинг энг яхши футболчиси бўлганди.
 
OSIYODate: Payshanba, 22-Dek-2011, 16:35 | Message # 38
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
ЎЗБЕКИСТОН ФИФА РЕЙТИНГИДА 75-ЎРИНДА



ФИФАнинг декабрь ойи рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 75-ўринни банд этди.
Терма жамоамиз ҳисобидаги очколар йиғиндиси эса ўтган ойдан бери ўзгаргани йўқ – 449. Қайд этиш керакки, йил аввалида (2011, январь) Ўзбекистон 108-ўринда эди.
ФИФА рейтинги. Топ-10.
1. (1) Испания – 1564 очко
2. (2) Голландия – 1365
3. (3) Германия – 1345
4. (4) Уругвай – 1309
5. (5) Англия – 1173
6. (6) Бразилия – 1143
7. (7) Португалия – 1100
8. (8) Хорватия – 1091
9. (9) Италия – 1082
10. (10) Аргентина – 1067
 
OSIYODate: Shanba, 24-Dek-2011, 16:08 | Message # 39
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Кубок Лобановского 2011 / Финал / Украина U21 - Узбекистан U21


 
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Search: