|
Peshqadam
Guruh:
Ishonchli
Xabarlar:
7162
Holati:
|
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш!
Ассалому‑алайкум, уйидан узоқ жойларда юрган акалар‑укалар, юртдошлар! “Элга келган тўй”, деб тирикчилик орқасидан уйдан чиқиб меҳнат муҳожирлигида яшаётган яхшилар! Топганингиз ҳаёт қийинчиликларини енгишга ёрдам берсин, асқотсин! Ўзингизнинг, бола‑чақаларингизнинг тўйларига буюрсин!
Энди, “тўйгача тузалиб кетади”, деганларидек, тўйгача тузаладиган анча оғриқ, дард, камчиликларимиз бор. Бу нарсаларни барча Ўзбекистонликлар ҳис қилиб турибди. Энг кўп оғриқ нуқталаримиз қуйидагилар: Уйда тўйдириш, кийинтиришимиз керак бўлган оиламиз бор. Қимматчилик бир дард бўлиб турибди. Сал енгиллик берадиган ёз ҳам тез ўтиб кетиб қолади. Газ, электр тўловлари қиммат. 0ғир меҳнатингизга яраша тез бойиб ҳам кетмайсиз. Кунлик оғир меҳнатни ўтказаётганингиз билан бир қаторда, уйда қолган хотин, бола‑чақани ҳам машаққатли меҳнатда кун кечираётганини билиб турибсиз. Мардикорчиликда кун кечиришнинг ўзи бўлмайди. Ҳар кунингизда нақд харажат бор. Ишдан кейин хотиржам дам ололмайсиз. Иш ҳам зўриқишли, дам ҳам беҳаловат. Уйдагилар телефон қилиб қолишса ва ё ўзингиз гаплашсангиз, юрак ҳовучлаб турасиз. Кутилмаган муаммо айтиб қолмасмикан деб хавотирланасиз.
10. Яшаётган жойингизга бирон томондан хавф келиб қолмасмикан деб безовталанасиз.
11. Уйдагиларни соғиниб юрагингиз ғаш юрасиз.
12. Ҳужжатларингизнинг сроги ўтиб кетмаслиги учун алоҳида ғам чекасиз.
13. Атрофингизда яқин дардкашингиз бўлмаса сиқиласиз.
14. Шошилинч ҳолатда уйга кетиб қолиш учун доим ҳам шароит бўлавермайди.
15. Дунёда иш излаб саргардон бўлиб юрган халққа айландик.
16. Иш излаб эркаклар ҳам, аёллар ҳам, болалар ҳам ва ҳатто ҳомиладор келинлар ҳам чиқмоқдалар.
17. Оқсоқол, энахонларимизни меҳнат лагерларида учратаётганимиз аянчли ҳол аслида.
18. Фарзандларимиз илмсиз бўлиб катта бўлишмоқда. Ягана, чопиқ, чеканкаю пахта теримидан бўшамаётган ёш авлодга илм олиш учун вақт қаёқда дейсиз.
19. Болаларимиз камқувват бўлиб қолишмоқда.
20. Дала ишларига мажбур жалб қилинаётган аёлларимизнинг аксариси камқонли.
Шунча ва бундан ҳам зиёд дардларимиз бор‑ку, лекин уни эшитадиган, унга ечим берадиган жавобгаримиз, ғамкашимиз йўқ. Ўзинг учун ўл етим ҳолида яшаб юрибмиз. Ҳатто асалари ва чумолиларда ҳам яшаб ривожланишлари учун ташвишланадиган маликалари бор. Наҳот, шу ҳашоротларчалик қадримиз қолмаётган бўлса. Шунчалар ерга урилиб бораётган элга айланаётган бўлсак? Бу кетишда яқин келажакда фарзандларимиз яққол кимларнингдир қулига айланиб қолмайдими? Ахир ҳозирнинг ўзида ҳам ўз юртида гадо бўлишяпти‑ку?! Илмсиз, саводсиз, жоҳиллашган эл доимо бошқаларга қарам бўлиб келган‑ку! Кунлик хотиржамлик бермаётган ғам‑ташвишларга ўралашиб юравермасдан, масаланинг бу мудҳиш томонига ҳам назар ташлаб қўйсак бўлади‑ку!?
Биз кундан‑кунга ишсиз, бора‑бора саводсизлашиб қолмоқдамиз. Бундай кунларга тушишимизга диктатор Каримовнинг золим режими сабаб бўлмоқда. Атрофга боқайлик! Ахир қайси президент ўз элини хор бўлишига қўйиб беряпти? Россия бизга жой, иш ва шароитлар яратиб бераётган вақтда имкониятлар кенг бўлган юртимизда ишсизлик, меҳнатимиз қадрсизланиши, порахўрлик, мансабдорларнинг менсимаслиги, ўзимиз ва оиламизга зулм ўтказилишидан қийналмоқдамиз! Ўзбекистонда пахтадан тушаётган бир йиллик даромад тўғри тақсимланса, 28 миллион эмас, балки 80 миллион аҳолининг турмуш тарзини яхшиласа бўлади. Бу фақат пахтага боғлиқ имконият. Бундан ташқари юртимизда олтин, нефьт, газ захиралари етарли бўлиб, даромаддан ўзга халқларга ҳам хотиржамлик улашиш даражасига аниқ чиқа оламиз.
Бунинг ўрнига ҳаққимизни талон‑тарож қилаётган маккор Каримов ва унинг қизлари келтираётган зарар оқибатини биргалашиб тортяпмиз. Ўзимиз чидаганимиз етмаганидек, аёлларимиз ва болаларимизга ҳам бу оғир қисматни раво кўряпмиз!
Азизлар, Россия яратиб бераётган ҳақ‑ҳуқуқларимиздан фойдаланишни ўрганайлик‑да, ич‑ичимиздан золим Каримов режимига қаршилигимизни, ундан бу дунёю у дунё рози эмаслигимизни тиниқ шакллантирайлик! Сиёсий онгимизни оширайлик! Бутун дунёдаги халқлар қорнига эмас, қадрига йиғлаётган ушбу кунларда биз гўл бўлиб юрсак, бу энг аввало ўзимиз учун уят! Маккор Каримов бизни яна, такрор ва такрор алдашга шайланаётганида, биз ота‑бобомиздан қолган: “Кўр ҳассасини бир марта йўқотади” мақолини ёдга олиб, вақтида эсимизни йиғайлик!
Дунё халқларида энг қадрли бўлган тушунчалардан бири – ўз давлатида хотиржам яшашликдир! Бу нарсадан бизни маҳрум этдилар! Қайта бу нарсага эришишга ҳақлимиз! Бунинг учун биздан талаб қилинаётган нарса: а) бугунги кунни тўғри баҳолаш, тўғри тушуниш, б) ҳақ‑ҳуқуқларимизни ўрганиш, в) қалбан золим Каримов сиёсатига бўйсунмаслик!
Неча кунки йўқ оромим, келолмайман ўзимга!
Хотиржамлик, озодлик‑эрк кириб чиқар тушимга!
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати маълумот тарқатиш бўлими
|