SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10166
Holati:
|
ХОНА ГУЛЛАРИНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ
Гул экилган тувакдаги тупроқ тезда дармонсизланади, таркибидаги минерал озуқалар қурийди. Гул яхши ўсиши учун тувакдаги тупроққа минерал эритмаларини, ўғит шарбатларини қуйиб туриш керак. Хонаки гулларни озиқлантириш учун гул дўконларида фойдаланиш усули кўрсатилган махсус ўтитли аралашмалар сотилади. Агар яқин атрофда гул дуконлари бўлмаса, бундай озиқлантирувчи аралашмаларни уй шароитида ҳам тайёрласа бўлади. 4 литр сувга 0,5 грамм калий хлорид тузи, 4 грамм азотли кальций тузи, 1 грамм калий фосфор тузи қўшилади. Ўгитли аралашма тайёр бўлгач, унга яна 2 томчидан 8 томчигача темир хлориди қўшилади. Худди шунингдек ўғитли шарбатни ҳам уй шароитида тайёрласа бўлади. Бунинг учун 4-5 қисм сувга 1 қисм гўнг солиб аралаштирилади. Хона ўсимликлари февралдан сентябр ойигача ҳар ўн кунда озиқлантирилиб турилади. Минерал ўтит ёки ўтитли шарбат тувак тўлгунча солинади.
ХОНА ГУЛЛАРИНИ СУҒОРИШ Хонаки ўсимликлар ҳар битта гулнинг ўзига хос хусусиятидан, ўсиш шароитидан келиб чиққан ҳолда сугорилади. Масалан, йирик баргли, намлиги тез бугланиб кетадиган лимон, бегония ва бошқа ўсимликларга қараганда алоэ, агава, кактус каби ўсимликлар кам суғорилади, чунки улар сувсизликка чидамли. Циперус сингари ўсимликлар тагига кўп сув қуйилган тақдирда ҳам яхши ўсаверади. Цикламен тугунаклари (пиёзчаси) эса умуман сувни ёқтирмайди. Цикламен туваги таглигига (ликопчасига) сув қуйилади ёки сугоришдан олдин тугунаги атрофига тупроқ уйиб солинади. Кичкина тувакдаги гулларга тез-гез сув қуйиб турилади. Катта тувакдаги ўсимликлар эса камроқ сугорилади. Хона гулларини баҳор ва ёзда кечқурун сугорган маъқул. Куз ва қиш ойларида эса ўсимликларни сугориш ишлари эрталаб олиб борилади. Ҳаво ҳарорати баланд бўлган кунларда гуллар эҳтиёжига кўра уларни кунига икки марта суториш керак. Тропик ўсимликларга илиқ сув ( + 20-25 даражадаги илиқ сув) қуйилади. Бу ўсимликлар баргига ҳар куни сув пуркаб туриш керак. Барглари тукли бўлган хонаки гулларга эса тез^гез сув пуркаш ярамайди. Тувакдаги тупроқ қанча кўп юмшатиб турилса, у ўзида намликни шунча кўп ушлаб қолади. Шунинг учун ҳам тупроқни юмшатиш ишлари ҚУРУҚ суғориш деб аталади, чунки юмшоқ тупроқ намликни буғланиб кетишдан сақлайди. Ўсимликни суғориш керакми ёки йўқ, буни тувакка уриб куриб билиш мумкин. Тувакдаги тупроқ нами кетиб қуриган бўлса тувакдан тиниқ товуш чиқади. Тупроқ нам бўлса тувакдан чиқадиган товуш бўгиқ бўлади. Хонаки ўсимликларни сугориш учун юмшоқ сув, яъни ёмгир, кўл, кўлмак сувлардан фойдаланган яхши (сув, албатта, хона ҳарорати билан тенг бўлиши керак). Гулларга муздек, совуқ сув қуйилса, ўсимлик илдизи касалланади, барглари, гул ва ғунчалари тўкилиб кетади. Ўсимликларга ҳаддан ташқари иссиқ сув ҳам қуйиб бўлмайди, акс ҳолда гулўсишдан илгарилаб кетиши мумкин. Ўсимликка сув кўп қуйилганда ортиқча сув тувак тагидаги тешикдан сизиб чиқади. Тувак таглигидаги бу сувни тўкиб ташлаш керак.
ГУЛЛАРНИ ХОНАГА ЖОЙЛАШТИРИШ Ўсимликларни жойлаштириш тартиби ҳам худди суториш ишлари каби ҳар битта гулнинг табиати ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда хонага, махсус белгиланган жойларга қўйилади. Улар хона бўйлаб шундай қўйилиши керакки, барча тувакдаги гуллар шакли, ранги, гулларининг туси, тувакларнинг катта-кичиклиги билан уйғун ҳолда хонага ўзгача чирой, файз бахш этсин. Шунингдек, ҳар бир тувакдаги гул ўзига керакли миқдорда ёруглик ва иссиқлик олсин. Шипи баланд, дераза ойналари кенг ва катта бўлган хоналар дераза токчасига катта тувакдаги гулларни қўйиш мумкин. Агар хона деразаси кичкина бўлса, катта тувакдаги гулларни полга қўйса ҳам бўлади. Хона деразаси жанубга қараган бўлса токчага биринчи қаторга кактус, алоэ гуллари қўйилади, иккинчи қаторга эса азалия, агава, жасмин, олеандр, камелия каби гуллар қўйилади. Абутилен, акация, агапантус, кринум, лимон каби ўсимликлар қуёш нурини севади, бу ўсимликлар қуёш нури яхши тушиб турадиган хоналарга жойлаштирилади. Хонанинг деразалари шимол томонга қараган бўлса, бу хона токчаларига аспарагус (спаржа), бегония, папоротник каби ўсимликлар қўйилади. Хона деворлари оч рангда бўлса, хона рангига уйгунлашадиган ёрқин қизил гулли ўсимликларни шу жойда ўстириб парвариш қилиш керак. Агар хона деворлари гулқогози ранг-баранг гулли бўлса, бундай хонада оқ рангда гуллайдиган ўсимликларни ўстириб, парваришлаган маъқул. Циссус (хонаки узум), плюш, традесканция ва бошқа ўсимликлар деразадан икки метр узоқликда қўйилади. Туя ва кипарис баҳор, ёз ойларида шимолга қараган дераза токчаларига, қишойларидаэсажанубгақарагандеразатокчасига қўйилади. Дераза ойнаси олдидаги стол устига бегония, аукуба, кливия, мирта, палма ўсимликларини қўйиш мумкин. Чирмашиб ўсадиган хона ўсимликлари эса деворларга илинади.
ГУЛЛАРНИ ВЕРТИКАЛ ҲОЛАТДА ЖОЙЛАШТИРИШ Гулларни вертикал ҳолатда жойлаштириш хонада яшил интерьер ҳосил қилади. Бу, айниқса, кичик ўлчамдаги хоналар учун мувофиқ. Осма гуллардан спаржа, антарктика циссуси, традесканция, зебрина, роициссус, сеткрезия, сциндапсус, хлорофитум ва бошкалар туваги билан токча, деворларга осиб қўйилади. Бунинг учун ичига тувак жойлаштири\ган турли, чиройли шаклдаги вазалар олинади, улар токчаларга қўйишга ёки деворга илиш учун мўлжалланган бўлади. Уларни деворларга илиш қулай бўлиши билан бирга ҳимояланган енгил безакка ҳам эга. Яъни гулларга сув қуйилганда, сув деворга сачрамайди, девордан оқиб тушмайди. Осма вазонампллар турли узунлиқда эшик тепасига, дераза токчаларига, аркаларга илинади. Улар яшил қандиллар композициясини хрсил қилади. Лиан, сциндапсус, плюш, циссус (улар узун ва кўп барг.\и) каби ўсимликлар тувакли вазаси билан деворга илинганда гул поясини хоҳишга кўра турли томонга йўналтириш мумкин. Агар чирмашиб, осилиб ўсувчи ўсимликлардан композиция ҳосил қилиш истаги тугилса, гулларнинг кичик ўлчамдагиларини танлаш керак. Бунда, албатта, ўсимликларнинг кўриниши, баргларининг ранг-гуси, бир-бирига монанд ва уйгун бўлиши лозим. Тик ўсувчи ўсимликлардан яшил бурчак ҳосил қилишнинг яна бир оригинал, ўзига хос кўринишларидан бири бу ширмалардир. Бунинг учун махсус қурилмали токчалар керак бўлади. Улар асосан ёғоч, металл, бамбук пояларидан ясалади. Шакл бериб ясалган гул токчаларига (жавон деса ҳам бўлади) тувакларнинг кўриниши, гулларнинг турларига қараб, уларни бир-бирига мослаштириб қўйилади. Яшил ширмаларга асосан циссус, роицссус, сциндапсус, плюш, қўнғироқгул, зебрина, хлорофитум, сеткрезия, плектрантус, аспарагуслар қўйилади. Тик ўсувчи ўсимлик ва гуллардан ташқари чирмашиб, осилиб ўсадиган ўсимликлар токча ёғочларига ўралиб, ўсиб, уйга ўзгача чирой ва файз бахш этади. Ўсимликлар жойлаштирилган токчалар нафақат хонани безовчи, шу билан бирга киши руҳини, асабларини тинчлантирувчи яшил бурчак сифатида хизмат қилади. Муҳайё Рихсибекова китоб асосида тайёрлади.
|