• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » Хатми Қуръон
Хатми Қуръон
DURDONDate: Seshanba, 07-Yan-2014, 04:41 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Хатми Қуръон

Хатми Қуръон – Қуръонни бошидан охиригача ўқиб тушуришга айтилади. Хатми Қуръонни Қуръонни ўқишни яхши биладиган, уни устозига ўқиб топширган одамгина ўқийди. Хатми Қуръонни уч кундан оз вақтда қилиб бўлмайди. Қуръонни ўқиб юрадиган одам уни бир ойда бир марта хатм қилиб туриши яхшидир.

Абдуллох ибн Амр розияллоху анхудан ривоят қилинади: «Эй Аллохнинг Расули, Қуръонни қанчада қироат қилай?» дедим. «Уни бир ойда хатм қил», дедилар. «Албатта, менинг ундан афзалига хам тоқатим етади», дедим. «Уни йигирма кунда хатм қил», дедилар. «Албатта, менинг ундан афзалга хам тоқатим етади», дедим. «Уни ун беш кунда хатм қил», дедилар. «Албатта, менинг ундан афзалига хам тоқатим етади», дедим. «Уни ун кунда хатм қил», дедилар. «Албатта, менинг ундан афзалга хам тоқатим етади», дедим. «Уни беш кунда хатм қил», дедилар. «Албатта, менинг ундан афзалига хам тоқатим етади», дедим. У зот менга рухсат бермадилар».

Яна уша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоху алайихи васаллам: «Ким Қуръонни уч кундан озда ўқиса, яхши англамабди», дедилар». Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Биз хам Қуръонни хатмини қилишга одатланишимиз лозим буни олдин қилмаган бўлсак, шу рўзадан бошлаб амалга оширайлик. Қуръонни ўқишни билмаган одамлар эса, шу умидда Қуръонни ўқишни ўрганишни бошласинлар , бу ўзлари учун яхши амалларга одатланишга, қила олмаётган амалларини бошлаб олишга сабаб бўлиши мумкин.

Хатми Қуръонни кўпчилик билан қилиш яхшидир. Уни маъноларини тадаббур қилиб ўқиш мақсадга мувофиқдир. Уни маъноларини тадаббур қилишга имконсиз бўлганлар тафсирни олиб, уни эринмай ўқишлари лозим. Шунда нимани ўқиётганларини тушунишлари, тадаббур қилишлари осон бўлади.

Рўзада инсонлар кўпроқ амаллар қилишга уринишади. Чунки рўзадаги амалларнинг савоби ортирилиб берилади. Рўзада хатми Қуръонни қилиш яхши амалллар сарасига киради. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам шундоқ қилганлар. Уни Жаброил алайхиссаломга бир неча бор ўтказганлар.

Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам яхшилик ққилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий пайтлари эса, Рамазонда Жаброил мулоқотларига келганда бўлар эди. Жаброил алайхиссалом Рамазон тамом бўлгунича хар кеча У зотнинг хузурларига келар эди. Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам унга Қуръонни арз қилар (ўқиб берар) эдилар». Бошқа ривоятда: «Бас, у билан Қуръон ўқишар эди. Шунда қачон У зотга Жаброил алахиссалом мулоқот қилса, эсган шамолдан хам сахийроқ бўлиб кетар эдилар», дейилган. Икки Шайх ривоят қилган.


Рўзада Қуръонни хатм қилиш кўпчилик билан бўлиши мақсадга мувофиқ. У ерда уни тушунадиганлар, озроқ тушунадиганлар ва янги ўрганаётганлар бўлади. Улар кузатиб туриб хатоларини билиб олишлари, тафсирни зикр қилиб ўтилса қилаётган амалларини тўғрилашлари ёки билмаганларини билиб олишлари мумкин. Яна кўпчилик билан қилинган дуолар мақбулдир.

Назокат тайёрлади


 
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » Хатми Қуръон
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: